

Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир сектор ва ташкилотлар раҳбарларига давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборига, кўмакка муҳтож эҳтиёжманд ёшлар бириктирилиб, уларнинг муаммоалари ҳал этиб борилмоқда.
Бугун Қаҳрамон Қуранбаев бошчилигида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика Комиссия аъзолари Янгиқўрғон туманида бўлиб, 1-сектор ҳудудидаги эътиборга муҳтож ёшлар билан мулоқотда бўлдилар.
Самимий руҳда кечган мулоқот давомида ёшлардан 2-гуруҳ ногирони, қизилёзилик Ф.Тўрабоев вилоят ҳокимига қилган мурожаатидан сўнг унга махсус электровелосипед олиб берилгани, эндиликда у ушбу техника ёрдамида қишлоқдошларига хизмат қилиб, моддий манфаатдор бўлаётгани ҳақида тўлқинланиб сўзлади ва давлатимиз раҳбари томонидан унингдек ёшларга кўрсатилаётган эътибордан руҳланиб, миннатдорчлик билдирди.
Мулоқотда шунингдек, "Бирлик" маҳалласидан 1-гуруҳ ногирони Беҳрузбек Муҳаммедовга компьютер асосларини, қизилёзилик 2-гуруҳ ногирони М.Хўжабековга рус тилини ўргатиш учун ўқитувчи бириктирилиши лозимлиги таъкидланди. Яна ўнлаб ёшларнинг кўкрак қафасидаги етишмовчилик сабаб бассейнда сузиш, тиббий муолажа, чорвачиликни йўлга қўйиш учун қорамол олиш, кутубхона ташкил этиш, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, соғлигини тиклаш, ҳунар ўрганиш, бандлик каби масалаларида қилган мурожаатлари ҳам ечимга келтирилди.
Комиссия аъзолари автоҳалокат туфайли ногирон бўлиб қолган Севинч Равшанбекова хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олишди.
12 нафар ёшларга мотокультиватор, тикув машинаси, мотоарра каби ускуналар топширилгандан сўнг, ёшлар учун тушлик дастурхони ёзилди.
🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036





