Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган юртдошларимизни кузатиш маросимлари бўлиб ўтмоқда.



Бугун Янгиқўрғон туманидан ҳам яна 47 нафар ватандошларимизнинг муқаддас Каъбани тавоф этиш истаклари амалга ошиб, улар мамлакатимиз раҳбарининг эътибори ва ғамхўрлиги натижасида ўз фарзларини адо этиш учун йўлга отландилар.
Ушбу муносабат билан 1-сонли касб-ҳунар мактабида зиёратчиларни сафарга кузатиш тадбири бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимизга йўл олдидан тушлик дастурхони тортилди.
Кўзларида қувонч, нурли чеҳраларида хурсандчилик, тилларида эса шукроналик уфуриб турган зиёратчиларни сафарга кузатиш маросимида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, сафарга отланган ҳамюртларимизга оқ йўл тиладилар.
Маълумот учун, «Хаж-2023» дастури доирасида туманимиздан жами 95 нафар зиёратчи муборак ибодатни бажаришга жўнаб кетдилар.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати





