Бугун Янгиқўрғон туманида 60 ёшдан юқори ёшдаги нуронийлар жамоалари ўртасида "Водий биринчилиги учун" футбол мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларининг нуроний футболчиларидан иборат 10 та жамоа иштирок этди.



Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра Андижон шаҳар нуронийлари 1- ўринни, Қўқон шаҳар 2-, Янгиқўрғонлик ва Косонсойлик нуронийлар 3-ўринни қўлга киритдилар.
Якунда Янгиқўрғон тумани ҳокими, Нуроний жамғармаси восийлик кенгаши раиси А.Нажмиддинов ғолибларга туман "Нуроний" жамғармаси хамда Маҳалла хайрия жамоат фондининг эсдалик совғаларини топширди. У ўз сўзида Янгиқўрғон бундай учрашувларга яна мезбонлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.
Туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси раиси М.Дедабоев мусобақа ўзига хос "Уч авлод учрашуви" тарзида ўтганлиги, ёш авлодни спортга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш лозимлиги ҳақида тўхталди.
Тадбирдан сўнг спортчи нуронийларга тушлик ташкил этилди.





