Янгиқўрғон туманида жорий йил мавсумида жами 3476 қути ипак қурти парваришланиб, 202 тонна пилла ҳосили етиштириш  мақсад қилинган.

Жорий йил бошидан 11 та агрофирма ҳудудидаги  730 та фермер хўжаликлар ўртасида 2263 қути, 930 нафар касаначилар билан 1213 қути ипак қуртини парваришлаш бўйича шартномалар тузилган.

Бугун пиллакорларимиз давлатга пилла сотиш контрактация шартномасини бажариб, юзлари ёруғ бўлди.

Бу натижага эришишда пиллачиликда ҳам замонавий инновацион усуллардан фойдаланиш сифатли ҳосил етиштиришга ва мазкур соҳадаги ишларни янада ривожлантиришга асос бўлди.