Айни кунларда Янгиқўрғон туманининг сўлим ва баҳаво гўшаларида жойлашган "Заркент" ҳамда "Нанай" ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари ўзи бағриларига 520 нафар болажонлар қамраб олган.


Ушбу оромгоҳларда болаларни мароқли хордиқ чиқаришлари, жисмонан соғлом, маънан етук бўлишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган.
Бугун "Заркент" оромгоҳида мавсумнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида сектор раҳбарлари оромгоҳда бўлиб, болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар, уларга совғалар улашдилар.
Таъкидлаш жоизки, ушбу оромгоҳларда мавсумда 2000 нафардан ортиқ болаларни соғломлаштириш кўзда тутилган.





