Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддинов жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилди.

Оқсув-Ғовозондан мурожаат қилган Осиё Мирзаевага даволаниш учун маблағ, "Соҳибкор" маҳалласидан синглисига буйрагини алмаштиришда донорлик қилмоқчи бўлган М.Тўрабоевага операция харажатларини қоплаш масаласи, Н.Азимованинг 2 хоналик уйини таъмирлашга маблағ ажратиш, Р.Қўзиеванинг даволаниш борасида қилган мурожаатларига ижобий ечим берилди.

Яна бир қанча фуқароларнинг бир марталик моддий ёрдам, озиқ-овқат масаласида қилган мурожаатлари ҳам ҳал этиладиган бўлди.

Шунингдек, ижарага уй-жой, субсидияга тикув машина, оилавий масалалар, электр, сув таъминоти бўйича тушган мурожаатларга ўрганиш учун муддат қўйилди ва назоратга олинди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги қабулда мурожаатчиларнинг 90 фоизини аёллар ташкил этди.

🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036