Янгиқўрғон туманида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. Фаза-2" лойиҳа доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқдаки, натижада туманнинг бир қанча экин ер майдонлари сув билан таъминланмоқда.
Озод Абдулҳамид бошчилигидаги миссия вакиллари туманимизда бўлиб, навбатдаги якунига етказилган объектларда амалга оширилган ишларни кўздан кечирдилар.



Хусусан, жори йилда Лот-3 контракти доирасида насос станцияларини реконструкция қилиш ва янги қуриш учун бино қисмига 9 та насос станциясининг лойиҳалари якунланиб, экспертиза хулосалари олинган.
Ҳозирги кунда Ўрикзор, Янгиқўрғон-4, Янгиқўрғон-1, Ғалаба-1, ва Қорабоғ-1 насос станциялари биноларининг қурилиш-монтаж қисми ишлари якунланиб, насослар ва электродвигателлар ўрнатиш учун лойиҳада белгиланган тартибда ишлар олиб борилмоқда.
Нанай-3, Нанай-1 ва Эскиер насос станцияларида жами 6 та янги насос агрегатлари ва электродвигателлар ўрнатиб бўлинди.
Миссия вакиллари даставвал Эскиер насос станциясида амалга оширилган ишлар билан танишдилар.
Ушбу маънан экирган станцияни қайта қуриш учун 8 млрд. 600 млн. сўм маблағ сарфланиб, якунида 200 гектардан ортиқ томорқа ҳамда деҳқон хўжаликлар ер майдонлари сув билан таъминланади.
🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036





