Жаҳон банкининг катта миссиясини адо этаётган Озод Абдулҳамид бошчилигдаги экспертлар гуруҳи шундан сўнг Шербулоқ-МАШ каналини кўздан кечирдилар.
Мазкур каналнинг узунлиги 5,3 километрни ташкил этиб, унинг қурлишига 5 млрд. 100 млн. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.



Аҳамиятлиси, унинг ёрдамида Катта Наманган каналидан сув олиниб, 20 йилдан буён Эскиер сув омборига сув келтириш имкони бўлмаётган муаммо ўз ечимини топади. Шунингдек, Янгиқўрғон-1, Янгиқўрғон-2, Янгиқўрғон-3 насос станциялари ҳамда 300 гектар ер майдони сув билан таъминланади.
Меҳмонлар сўнгги манзил - Қайроқи маҳалласида жойлашган Нанай-1 насос станциясининг фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этдилар.
Таъкидлаш жоизки, бу насос станцияси кўп йиллар давомида Қирғизистон ҳудудида бўлиб, ундан фойдаланиш ўзига хос қийинчиликларни юзага келтирар эди.
Ҳозирда у Ўзбекистон ҳудудига кўчирилиб, янгидан барпо этилди. Ушбу мақсадга 8 млрд. 700 млн. сўм маблағ сарфланди.
Мазкур насос станцияси ёрдамида 220 гектар томорқа ва деҳқон хўжалиги ер майдонлари сув билан таъминланади.
Бундай имкониятга эга бўлган қишлоқ нуронийлари миссия вакилларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036





