Янгиқўрғон туман маданият ва туризм марказида бугунги кунда 21 та тўгарак фаолият юритаётган бўлиб, унда 519 та ўқувчи ёшлар санъатнинг рақс, доира рубоб, эстрада хонандалиги, фольклор, моҳир қўллар турлари билан мунтазам равишда шуғулланиб келмоқдалар.

Туман маданият марказида ана шу тўгарак аъзоларининг "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК!" шиори ости ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

Концертда барча тўгарак аъзолари устозларидан олган ўз билим-маҳоратларини намойиш этдилар.

Тадбир сўнггида маданият бўлими томонидан иштирокчилар фахрий ёрлиқ хамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.