Янгиқўрғон туманида “Фуқаролар учун зилзила вақтида тегишли ҳаракат ва тадбирларни амалга ошириш” кўргазмали Қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.



Маълумки, ер юзида табиий офатларнинг тури кўп. Табиий офатлар орасида энг кўп зарар келтирадигани кучли зилзила ҳисобланади.
Одатда кучли зилзилалар одамларни ўлдирмайди, балки улар томонидан индивидуал қурилган антисейсмик бино ва иншоотлар, амалга оширилган нотўғри хатти-ҳаракатлар фожиага сабаб бўлиши мумкин.
Юқоридаги тадбир Янгиқўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан туман ҳокимининг 10 июнь кунидаги ФМ-9-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида туман бошқарув органларининг зилзила содир бўлганда фуқаролар ҳаракати мавзусида Туман ФВДҚТ хизматлари ҳамкорлигида ўтказилди.





