Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарорининг ижроси юзасидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.



Жумладан, ушбу қарор асосида "Туман" маҳалласидаги "Боғичаман" кўчасидаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммо ҳал этилиб, "SARDORBEK ARSLONBEK TRANS" МЧЖ томонидан 2107 млн. сўмлик ишлар амалга оширилди.
Мазкур манзилда бугунги кунда режадаги 8.5 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, 330 та хонадонга монтаж қилинди, 1 та тик қудуқ (чуқурлиги 165 метр) қазилди.





