Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-92 сонли "Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" тадбири Янгиқўрғон туманидаги "Камалак" болалар оромгоҳида бўлиб ўтди.



Тадбирда "Поромон" қишлоғидаги "Поромон", "Нов" ҳамда "Оқтепа" маҳалла фуқаролар йиғинларида яшаб ўтган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларини босиб ўтган йўлларини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилди.
Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 102 ёшли М.Инамовнинг урушдаги машаққатларини ифодаловчи видеоролиги ҳам намойиш этилди.
Гарчи ёдга олинган ҳамқишлоқларимиз орамизда бўлишмаса ҳам уларнинг номи доимо қалбимизда эканлигини эътироф этиб, марҳумларнинг авлодларига "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди.





