Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тумандаги барча маҳаллаларда "1+10" тамойили бўйича 1 нафар нуронийга 10 нафар ёшлар бириктирилган эди.

Янгиқўрғон тумани "Камалак" ёзги болалар оромгоҳида мазкур йўналиш бўйича юқори натижаларга эришган нуронийларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Наманган вилояти "Нуроний" жамғармаси масъул мутахассиси А.Болтабоев, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси М.Дедабоев, НамДу доценти Б.Исақов, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари, маҳаллалардаги "Кексалар маслаҳат гуруҳи" раҳбарлари ва ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Тадбирда ўзининг самарали меҳнати билан юқори натижага эришган "Оқтепа", "Нов" ва "Поромон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Кексалар маслаҳат гуруҳи" аъзоларидан "1+10" тамойили бўйича бириктирилган нуронийлар ўзларининг амалга оширган наъмунали ишлари хақида сўзлаб беришди.

Уларга Янгиқўрғон туман ҳокимлиги, "Нуроний" жамғармаси Васийлик кенгаши раиси А.Нажмиддиновнинг ва нуронийлар жамоатчилик кенгашининг "Фахрий ёрлиқ"лари топширилди.

🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036