Қурбон ҳайити арафасида Янгиқўрғон туманида 28 нафар фуқароларга асбоб-ускуналар топширилди.



Хусусан, ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан 5 нафар "Ёшлар дафтари", 21 нафар "Аёллар дафтари" ҳамда 2 нафар "Темир дафтари"да турганларга тикув машинаси, мотокультиваторлар берилиб, ўзларини ўзлари банд қилишларига йўналтирилди.
Маросимда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида сектор раҳбарлари иштирок этиб, ҳамюртларимизга айём муносабати билан эзгу тилакларни изҳор этдилар.
🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036





