Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан Халқ қабулхонаси раҳбарининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ва мурожаатлар билан ишлаш ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисида, туман Адлия бўлими бошлиғининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича жорий йил 1-2-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бердилар.



Шунингдек, сессияда Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими раҳбарининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш, фаолият самарадорлигини оширишда 2023 йилнинг 6 ойида амалга оширилган ишлар, туман Хотин-қизлар бўлими бошлиғининг "Аёлларга дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини сарфлаш, туман Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги туман бўлими раҳбари ҳамда туман "Маҳалла" жамғармаси раисларининг ҳисоботлари тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар юзастдан тегишли қарорлар қабул қилинди.





