Юртбошимиз ташаббуси билан жойларда инфратузилмани яхшилаш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.



Янгиқўрғон туманининг "Бунёдкор" маҳалласида Президентимизнинг 408-қарорига асосан 1 млрд, 670 млн. сўм эвазига 1 тик қудуқ қазилиб, 3,5 километр узунликда сув тармоғи тортилган эди.
Айни кунларда эса Вазирлар Маҳкамасининг 346-сонли қарор ижроси юзасидан 2.1 км узунликдаги йўл 1 млрд. 81 млн. 500 минг сўм эвазига асфальт билан қопланмоқда.
Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов мазкур жараённи кўздан кечириб, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида давлат томонидан яратиб берилаётган шароитларга яраша маҳалла нуронийларига хонадонлари атрофларини, деворларини ободонлаштириш юзасидан келишиб олинди.





