Жорий йилда Инвестиция дастури асосида Янгиқўрғон туманидаги бир нечта мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг маънан эскирган бинолари ўрнига замонавий бинолар барпо этилмоқда.



Хусусан, Давлат раҳбарининг “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарорига асосан Қизилқиёқ маҳалласидаги 42-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Бу ерда "Техно Қурилиш" МЧЖ томонидан 4 633 млрд. сўм маблағ эвазига кичкинтойлар учун 120 ўринли янги бино қад ростламоқда.
Туман раҳбари А.Нажмиддинов ҳамда 3-сектор раҳбари Р.Якуббаевлар ушбу манзилда бўлиб, янги бинода келажагимиз ворислари учун барча шароитларни яратиш, қурилиш ишларини сифатли олиб бориш ва тез фурсатларда фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар бердилар.





