Туман ҳокими Асадулло Нажмиддиновнинг навбатдаги ёшлар билан учрашуви "Соҳибкор" маҳалласида ташкилланди.

Унда маҳалла ёшлари туман раҳбарига турли масалалар билан мурожаат қилдилар.

Хусусан,  Ш.Тўйчиева тикувчиликни ўрганиш, С.Мамажонова субсидия асосида тикув машинаси олиш,  Э.Кенжаева фарзандини даволатиш, Х.Мирзаева онасининг буйрагини алмаштириш, Э.Режаббоев бошчилигида бир гуруҳ ёшлар маҳаллага стадион қуриб бериш масалалари билан мурожаат қилдилар.

Туман раҳбари ёшларнинг мурожаатлари юзасидан мутасаддиларга топшириқ қилиб,  барига ижобий ечим топишини айтди.

Йигит-қизлар билан суҳбат давомида туман ҳокими уларни яратилган қулай шароитлардан унумли фойдаланишга - сидқидилдан ўқиб-ўрганишга, фаол меҳнат қилишга чақирди.