Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилди.

Қабул давомида фуқаролардан - "Тиллатепа" маҳалласидан Н.Онорбоев маҳаллага электр тармоғини тортиш, "Соҳибкор"дан талаба Д.Тўхтасинова бандлик, М.Хамдамова набирасига инглиз тилини ўрганиши учун букнейм сотиб олиш, Навкентдан Ш.Тўхтасинова табиий газ тортиш, А.Мавлоновлар фарзандини даволаш, Қорасувдан С.Акбарова юрагининг операцияси учун моддий ёрдам масалаларида мурожаат қилдилар.

Мурожаатлар тегишлилиги бўйича мутасаддиларига йўналтирилиб, назоратга олинди.

"Сутлибулоқ"дан М.Юлдашеванинг деворини тиклаш борасидаги мурожаати туман Ободонлаштириш бўлими бошлиғига, С.Бўтабоеванинг газ баллонини алмаштириш масаласи туман газ филиали бошлиғига йўналтирилиб, жойида ҳал этилди.