Хонадонимизни, ҳовлимизни, кўчаларимизни, ариғу  томорқаларимизни саранжом тутиш халқимизга хос одат. Бежизга озодалик, покизалик бор жойда барака бўлади, деб айтилмаган. Хонадонимиз тозалигига қараб оиламизга, маҳаллаю йўлларнинг озодалигига қараб туманда яшовчи аҳолига баҳо берилиши сир эмас.

Айни кунларда озодаликни, саришталикни ўзларига шиор қилиб олган Янгиқўрғон туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари тумандан ўтувчи 4Р-118 - Жийдакапа - Уйчи - Чортоқ - Янгиқўрғон - Заркент - Нанай автомобил йўлининг четларини обод этиш билан бандлар.

Мазкур ишларга 2 та техника, 170 нафар ҳашарчилар жалб қилиниб, 30 км масофадаги чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида олиб чиқилмоқда.

Туманда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.