Ҳозирги кунда электр энергияси етишмовчилигини бартараф этишда қайта тикланувчи энергия манбаи - қуёш панелларидан фойдаланиш энг мақбул ечимлардан бири сифатида фойдаланилмоқда.

Янгиқўрғон туманининг иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш мақсадида аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларига қуёш панеллари ўрнатиш бўйича тарғибот ишлари давом этмоқда.

Бунинг натижасида ҳозирги кунгача тумандаги 146 дан ортиқ аҳоли ҳонадонларига 241 кВт, 52 дан ортиқ ижтимоий соҳа ва давлат объектларида 476 кВт ҳамда 14 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан 55 кВт қайта тикланувчи қуёш панеллари ўрнатилиб, "Яшил энергия" платформасига киритилди.

Хусусан, айни кунларда туман марказидаги Давлат солиқ инспекцияси, "Агробанк", Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими, "Дармон" хусусий шифохонаси, "Раънохон Охуда" фермер хўжалиги, Ирригация бўлими каби масканларда муқобил энергия манбасидан самарали фойдаланилмоқда.

Бундан ташқари "Опен бюджет" лойиҳасида иштирок этган 29 та умумтаълим мактабларига ҳам 400 кВт. қуёш панелларини ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.