Сўнгги йилларда ёшларни АйТи соҳасига кенг жалб этиш, малакали дастурчилар авлодини тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.



2020 йил декабрида вилоят ҳокими ташаббуси билан Наманган тажрибаси сифатида барча шаҳар-туманда IT-school ўқув марказлари ташкил этилди. .
Соҳани янги босқичга кўтариш, самарадорликни ошириш мақсадида бугун вилоят ҳокимлиги Электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази раҳбари Бахтиёр Ахунбабаев бошчилигидаги IT-компаниялар ва соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлаш, IT-park резидентлари сонини кўпайтириш ва фаолиятини ривожлантириш, IT-school таълим марказлари фаолиятини янада яхшилаш, жойларда “Электрон ҳукумат” ва рақамлаштириш лойиҳаларини амалга оширилишига кўмаклашувчи ишчи гуруҳ Янгиқўрғон туманида ҳам иш ташкил этишди.
Ўтказилган кенгашувларда ҳокимлик, таълим марказлари, АйТи компаниялар вакиллари, фрилансерлар, дастурчилар иштирок этишди.
Келгуси режалар муҳокама этилиб, мавжуд ҳолатни яхшилаш учун кўриладиган чоралар белгиланди.





