Сўнгги йилларда транспорт воситаларининг кўпайиши натижасида йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларида бир қанча муаммолар юзага келмоқда.



Айниқса, пиёдалар гавжум масканларда инсон хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Айнан шу мақсадда Янгиқўрғон туман марказида жойлашган, узоқ йиллардан бери фойдаланилмай келинаётган ер ости йўлаги фаолиятини тиклаш кўзда тутилмоқда.
Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан мазкур йўлакни кўздан кечириб, уни таъмирлаш, фуқаролар учун қулай шароит қилиш юзасидан кўрсатмалар берди.





