Айни дақиқаларда Янгиқўрғон туман ҳокими Асадулло Нажмиддиновнинг Нанай Маданият марказида ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган ёшлар билан навбатдаги мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Унда ёшларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш мақсадида деҳқончилик учун ер олиш, тадбиркорлик учун кредит олиш масалаларида кўмак берилиши таъкидланмоқда.

- Яхши яшаш ўзимизга боғлиқ. Ўзимизнинг ҳаракатимиз, меҳнатимиз, тадбиркорлик қилишимиз ортидан иқтисодий ҳолатимизни яхшилашнинг имкони бор. Буни атрофингиздаги қишлоқдошларингиз амалда исботламоқда ҳам, - деди А.Нажмиддинов.

Ёшларнинг кредит олиш, бандлигини таъминлаш масалаларидаги мурожаатлари ижобий ечимга келтириш мақсадида соҳа эгаларига йўналтирилди ва назоратга олинди.