Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, муаммоларини ҳал этиш, хизмат ёки оилада юзага келиши мумкин бўлган стрессли ҳолатларнинг олдини олиш ва ишни самарали ташкил қилишдаги кўникмаларни ҳосил қилишда психологик тренингларнинг аҳамияти сезиларли.

Бугун Янгиқўрғон туманидаги хотин-қизлар фаоллари учун Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон психологлари ассоциацияси ҳамкорлигида "Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш" мавзусида ташкил этилган семинар-тренингда ҳам ана шу мақсадлар кўзланди.

Унда тумандаги 71 та маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари иштирок этиб, якунида уларга сертификатлар топширилди.