Янгиқўрғон туман прокуратураси ҳамда туман ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича шўъбаси билан ҳамкорликда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Бунда асосий эътибор, васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган болаларни ўз вақтида аниқланиши ва ҳисобга олиниши, уларни нодавлат таълим муассасаларига жалб этиш орқали сифатли таълим олишлари ва хорижий тилларни ўрганишлари учун шароит яратиб беришга қаратилмоқда.

Ўтказилган тадбирлар давомида 30 нафар ота-она қарамоғидан ташқарида яшаётган вояга етмаганлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур ҳужжатларни давлат хизматлари маркази орқали олишга кўмаклашилиб, уларга васийлик ва ҳомийлик белгиланди.

Шунингдек, 25 нафар хорижий тилларни ўрганишга қизиқиши бўлган вояга етмаганларни туман марказида жойлашган “FOXFORD” номли ўқув марказига бепул асосда таълим олишга жалб этилди.