Зарбдор маҳалласининг ички кўчалари асфалт кўрмаганига яқин 40 йил бўлган эди.

Юртбошимизнинг 408-сонли қарорлари асосида маҳалланинг 2.5 км.дан ортиқ узунликдаги "Шодлик" кўчаси асфалтланди.

Айни кунларда қулай шароитга эга бўлган маҳалла аҳли кўчаларни янада ободонлаштиришга киришдилар ва асфалт ётқизилган кўчанинг икки тарафини бетонлаш, дарахтларга шакл бериш, лоток ётқизиш ишларини бажармоқдалар.

Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов "Зарбдор" маҳалласида бўлиб, нуронийлар билан суҳбатлашди ва улар томонидан амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.