Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифлари чоғида узумчиликни ривожлантириш бўйича бир қанча топшириқлар берилган эди.


Мазкур топшириқлар ижроси доирасида Янгиқўрғон туманида ҳам саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди.
Хусусан, "Шарқ Юлдузи - Жўра Охунов" агрофирмасига қарашли Ўн бир тол массивидаги 100 гектар ер майдонида Олтиариқ тумани усулида узумзор барпо этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов узумзор ташкил этишда ташаббус кўрсатаётган деҳқонлар билан суҳбатлашди.





