Белгиланган график асосида бугун туман ҳокимлигида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов фуқароларни қабул қилди.

Қабулда юридик ва жисмоний шахслар ўзларини қийнаётган турли масалалар билан мурожаат қилдилар.

Жумладан, Ғовазон маҳалласидан Г.Хайитмирзаева оилавий низо, "Гулшан" маҳалласидан Н.Собиржонова уй-жой, Қизилқиёқдан Х.Каримов уй қуриш, Заркентдан Р.Икрамова мактабгача таълим ташкилотига ишга кириш, Юқори Навкентдан М.Мамадалиева кредит қарздорлигини тўлаш, "Обод" маҳалласидан М. Убайдуллаева чок машина олиш, Қизилёзидан О.Йўлдошева моддий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Шунингдек, "Ғовазон"дан Г.Хайитмирзаева, "Тошкент"дан М.Бобохонова, "Нов"дан К.Тўхтаназаровлар моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари "Саховат ва кўмак" жамғармасига йўналтирилди.

"Соҳил" маҳалласидан Х.Тожимирзаева, Қандиёндан Р.Тўйчиеваларнинг мурожаатлари шу ернинг ўзида ҳомийларга бириктирилиб, уйининг томини ёпишга шифер олиб бериладиган бўлди.