Аждодларимиз мангу қўним топган манзил - қабристонларни обод этиш, бизнинг ўтганларга бўлган ҳурматимиз ва эҳтиромимизнинг бир намунасидир.




Айни кунларда Янгиқўрғон туманининг бир қатор қабристонларида имом-хатиблар, масжид ходимлари ва фуқаролар томонидан уюшқоқлик билан ҳашарлар уюштирилиб, кенг кўламли ободонлаштириш, тозалов ишлари олиб борилмоқда.
"Маҳалладан хонадонгача" тамойили бўйича олиб борилаётган бу каби хайрли ишлар Янгиқўрғон туманининг ҳар бир ҳудудида давом этмоқда.





