Янгиқўрғон туманида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу мақсадда ташкил этилган тарғибот гуруҳлари томонидан тумандаги маҳаллалар, меҳнат жамоаларида сўнгги йилларда  амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни, “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак учун пойдевор” деган ҳаётий шиорнинг моҳиятини очиб беришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, бугун тумандаги 9201-сонли ҳарбий қисмда туман ҳокимлиги, РМММ туман бўлинмаси, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти, туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган  тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида кун тартибидаги мавзу юзасидан маърузалар тингланди.
Ҳарбий хизматчилар ўртасида юртимиз истиқлолини тараннум этувчи энг яхши қўшиқлар танлови ўтказилди.

Туман маданият бўлими томонидан ҳарбий ҳизматчила ва уларнинг оилаларига махсус концерт дастури намойиш этилди.