Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов "Радивон цитрус мевалари" МЧЖ га қарашли ер майдонларида, бўлиб такрорий экин экиш жараёнларини кўздан кечирди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда жамиятнинг ғалладан бўшаган 7 гектар ер майдонида гул карам, корейс каби турли навли карамлар кўчатлари босқичма-босқич экилмоқда. Аҳамиятлиси, мазкур майдонда томчилатиб суғориш тизимининг жорий этилганидир.

Ҳозирда кўзни қувнатиб турган эгатлардаги карамлар келгусида  бозор расталарини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришда аҳамият касб этиши шубхасиз.