Янгиқўрғон туманида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда.

Жумладан, бугун тумандаги Миллий гвардия ходимлари иштирокида, туман ҳокимлиги, РМММ туман бўлинмаси ҳамкорлигида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавият-маърифат соати ўтказилди.

Тадбир давомида кун тартибидаги мавзу юзасидан туман ҳокимнинг маслаҳатчиси А.Ғанихўжаев, РМММ туман бўлими бошлиғи И. Мамаджоновларнинг маърузалари тингланди. Маънавият ва маърифат соати давомида ходимлар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.