Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллик байрамини нишонлаш арафасида ўзининг фидокорона меҳнатлари билан халққа хизмат қилган бир қатор нуронийлар, жумладан, Янгиқўрғон туманидан "Сой бўйи" МФЙда яшовчи тиббиёт фахрийси Махаматсоли Тўрабеков ҳамда "Янгиобод" МФЙ да яшовчи "Исковот шифо" тиббиёт комплекси таъсисчиси Йигитали Юлдашевлаор "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонлари билан тақдирланишди.



Шунингдек, "Икки тил ва бир касб" йўналиши бўйича 10-сонли умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Саидахон Умаровага ҳам "Нуроний" жамғармаси маблағлари ҳисобидан пул мукофоти топширилди.
Тақдирланганларни самимий муборакбод этамиз!





