Янгиқўрғон туманида бугунги кунда 245 та ижтимоий объектлар, хонадонлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ҳисобига жами 1050 кВт.ли қайта тикланувчи энергия манбаси - қуёшли панеллар ўрнатилди.

Хусусан, аксарият умумтаълим мактабларида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси орқали ютиб олинган қуёшли панеллар ўрнатилиб, илм даргоҳларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунда 11 та умумтаълим мактабларида жами 194 кВт.ли ана шундай қайта тикланувчи энергия манбаси яратилди. Яна 17 тасида қуёшли панеллар ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Бу ишлар якунига етса яна 266 кВт.ли электр муқобил энергия манбалари барпо этилади.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати