Янгиқўрғон туманидаги бир қатор маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари сабаб бугун кўчаларимиз чирой очмоқда.



Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ва 3-сектор раҳбари Ривожиддин Якуббаев бугун "Водий" маҳалласининг "Ёғду", "Сарбаланд" кўчаларида амалга оширилаётган ободончилик ишлари билан танишдилар.
Мазкур кўчаларнинг 2.9 км. узунликдаги қисми яқинда асфальт билан қопланган эди. Айни кунларда кўчалари равонлашган, хонадонларига сув тармоғи тортилаётганидан хурсанд фуқаролар ўз хонадонлари атрофини ободонлаштириш, асфальтнинг икки четини бетонлаш ишларини уюшқоқлик билан амалга оширмоқдалар.
Аҳоли вакиллари мутасаддилар билан суҳбатлашар эканлар, туманда аҳоли турмуш даражасини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни эътироф этдилар.





