Аввал хабар берганимиздек, Ўн бир тол массивида 100 гектарлик ер майдонида Олтиариқ усулида узумзор ташкил этиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Ҳозирда бу манзилда войиш ўрнатиш, "Фермер уйи" лойиҳаси бўйича дала шийпони барпо этиш ва энг  долзарб масала - томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш учун 1484 кубометр сиғимли мембраналик ҳовуз ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун туман ҳокими А.Нажмиддинов, туман ИИБ раҳбари Р.Якуббаевлар мазкур бунёдкорликларни кўздан кечириб, назорат қилдилар.