Бугун 2-сектор ҳудудидаги Бекобод махалласида жойлашган Янгиқўрғон касбга ўқитиш марказида ИИБ профилактика ҳисобида турган, “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд, ишсиз ҳамда касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган хотин-қизлар учун “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.



Унда 185 нафар хотин-қизлар иштирок этишди. Ярмаркада Бўстон МЧЖ ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналаридаги бўш иш ўринларига 17 нафар ишсиз хотин-қизлар ишга йўналтирилди, 23 нафар хотин-қизлар эса касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирдилар.
Меҳнат ярмаркаси туман ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.





