Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2023 йил 18 апрель куни ўтказилган сув хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видиоселектор йиғилишида давлат раҳбари томонидан бир қатор топшириқлар берилган эди.



Унга кўра сув тежовчи технологиялар афзалликларининг тарғиботини ташкил қилиш, фермерларнинг бу бўйича тушунча ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда “Сувчилар мактаби”ни ташкил қилиш алоҳида назарда тутилган.
Мазкур топшириқ юзасидан Сув хўжалиги вазирлиги, “ТИҚХММИ” МТУ ва “Агробанк“ АТБ ўзаро ҳамкорликда фермер хўжаликлари раҳбарларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “Сувчилар мактаби” ташкил қилинди ва жойларда ўқитиш ишларини олиб борилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, Янгиқўрғон туманида хам ташкил этилган “Сувчилар мактаби”да тегишли раҳбар-мутахассислар, ҳудудлардаги сектор раҳбарлари ҳамда фермер хўжаликлари, кластер корхоналари раҳбарлари ўқитилди.





