Бугун, Янгиқўрғон туманидаги Маданият марказида “Сифатли таълим - кучли жамият” мавзусида туман мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассасалар раҳбарлари ва педагог ходимларининг II Миллий форуми бўлиб ўтди. Унда тумандаги таълим муассасалари раҳбарлари, педагог ходимлари ва тарбиячилардан иборат таълим фидойилари иштирок этдилар.



Форумда янги ўқув йилидаги таълим соҳасидаги янгиликлар ва ўзгаришлар юзасидан туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Абдурашид Қаюмовларнинг маърузалари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Форумда намойиш этилган туман мактабгача таълим тарбияланувчиларининг бадиий чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашилди.
Тадбирда намунали фаолият юритган умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг меҳнатлари эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди.





