Айни кунларда аксарият ҳамюртларимиз янги ўқув йили олдидан фарзандларига кийим, ўқув қуроллари харид қилиш билан бандлар.

Туман ҳокимлиги томонидан  эхтиёжманд, имконияти чекланган, кўп фарзандли ҳамюртларимизнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг фарзандларига кўтаринкилик улашиш мақсадида янги ўқув йили олдидан хайрли ишга қўл урилди.

Бугун туман Маданият марказида ана шундай оилалар фарзандларининг 100 нафарига мактаб формалари топширилди.

Тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, ҳоким ўринбосарлари, туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази,  "Саховат ва кўмак" жамғармаси ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, туман "Нуронийлар" жамғармаси вакиллари иштирок этдилар.