Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида "Бир нуроний - ўн ёшга масъул" кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичи ўтказилди.



Танловда шаҳар ва туманларнинг 14 нафар ғолиблари ўзаро беллашдилар.
Танлов ғоятда шиддатли бўлиб ўтди. Ҳакамлар хайъатининг адолатли хулосасига асосан, 1-ўринни Янгиқўрғон тумани, "Водий” маҳалла фуқаролар йиғини "Кексалар маслаҳат гуруҳи" аъзоси Дилоромхон Исомиддиновага насиб этди.
Д.Исомиддинованинг келгусидаги ишларига омад тилаган холда, Бухоро вилоятида бўлиб ўтадиган кўрик танловнинг республика босқичида вилоятимиз шаънини ҳимоя қилиб, фахрли ўринларни қўлга киритади деб ишонамиз ва омад тилаймиз.





