Энг улуғ, энг азиз айём - давлат мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Янгиқўрғон туманида эҳтиёжманд оилалар йўқланмоқда.



Жумладан, туман ҳокимлиги ва туман “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар, якка-ёлғиз кексалар, хотин-қизлар ва болаларга реабилитация маҳсулотлари, ногиронлар аравачаси ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари улашилмоқда.
Бугун ҳам туман ҳокими А.Нажмиддинов, туман прокурори Қ.Ахмаджанов, туман ИИБ бошлиғи Р.Якуббаев, туман ҳокимининг хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосари Н.Абдурахманова ва туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори У.Рахматуллаевлар 5 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширишди.
Бундай тадбирлар тумандаги бошқа ташкилотлар томонидан ҳам давом эттирилмоқда.





