Туманимизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда, дея баралла айта оламиз.

Айни кунларда тумандаги "Бешбулоқ" МФЙ худудида “Edification Building” МЧЖ томонидан 2 та 7 қаватли, 84 хонадонли турар-жой бинолари барпо этилмоқда. Хонадонларнинг 26 таси уй-жойга муҳтожларга субсидия асосида берилган. Ҳозирди битта уйнинг 4 қаватига ғишт терилаётган бўлса, иккинчисида пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари "ОПЕК" Халқаро тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан “Саид файз қурилиш” ХК томонидан туманнинг "Булоқбоши", Навкент, Юқори Навкент маҳаллаларида 60 км. узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бажарилмоқда.

Мазкур жараён якунига етса 5626 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов бугун ана шу объектларда бўлиб, жараёнлар билан танишди ва қурилиш ишларини сифатли олиб бориш бўйича кўрсатмалар берди.