Айни кунларда Янгиқўрғон туманида ризқ-рўзимиз ғалла уруғини тикиш учун ерларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, 2024 йил бошоқли дон хосили учун 204 нафар фермер хўжаликларининг 442 та контурларидаги 2106 гектар очиқ майдонларга ғалла экиш режалаштирилган.

Ғаллани ўз муддатида экиб, ундириб олиш мақсадида туман бўйича 10 та ер тайёрлаш ва экиш отрядлари ташкил этилди.

Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддинов “Жўра Охунов Шарқ Юлдузи” агрофирмаси ҳудудидаги “Алайиддинов Мамашриф” ҳамда “Хамдамова Иқболхон” фермер хўжалиги дала майдонларида ер тайёрлаш ҳамда ғалла экиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.