Энг улуғ, энг азиз айёмимиз - давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги Янгиқўрғон туманида ҳам шоду хуррамликда нишонланмоқда.
Бугун туман марказидаги "Шоҳрух" стадионида минглаб янгиқўрғонликлар жам бўлдилар.



Байрам тантанаси туман ҳокими Асадулло Нажмиддиновнинг табрик сўзлари билан бошланди. У ўз сўзида сўнгги йилларда туманда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорликлар хақида тўхталди.
Туман Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган байрам дастури туман аҳли томонидан кўтаринкилик билан қарши олинди.
Байрам дастурининг кульминацион нуқтасида севимли санъаткор, сўз устаси, юморист Мирзабек Холмедов ўз чиқиши билан барчани хушнуд этди.
Таъкидлаш жоизки, дастур давомида Янгиқўрғон фарзандлари, ҳозирда пойтахтда ижод қилиб, ўз санъатларини бутун республикага намойиш этаётган хонандалар Машҳура Эргашева, Ноила Хабибуллаева ҳамда Шерзодбек Жонибековларни ҳам томошабинлар олқишлар билан кутиб олдилар.
Байрам дастури янгиқўрғонликларга манзур бўлганини уларнинг юз-кўзидан англаш мумкин эди.
Барчангизга аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, ғуруримиз, оримиз, фахримиз ҳисобланмиш давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги яна бир бор муборак бўлсин!
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати





