Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида барча жойларда бўлгани каби Янгиқўрғон туманида ҳам маданий-маънавий тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикамиз давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савиядп етказиш тўғрисида"ги қарори иижроси доирасида Маънавият ва маърифат фестивали бўлиб ўтди.

17-Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган фестивалда Санъат ва маданият институти доцент Дилмурод Узоқов, халқ хофизи Абдуғани Иброҳимовлар ўзларининг чиқишлари билан томошабинларга байрамига кайфият улашдилар.

Фестиваль "Ув авлод учрашуви"га уланиб кетди. Учрашув давомида 50 йилдан ортиқ ҳамжиҳатликда саодатли турмуш кечиришган жуфтликлар ҳаёти ёшларга ўрнак қилиб кўрсатилди.

Тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов иштирок этиб, барчани қадрли айём билан табриклади, туманнинг иқтисодий, ижтимоий ривожига ҳисса қўшган бир қатор нуронийларнинг меҳнатларини эътироф этди.

А.Нажмиддинов фахрий ўқитувчи Йигитали Йўлдошев ҳозирда тадбиркорлик йўналишида кўрсатаётган фидоийлиги учун 1-даражали  "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирлади.

Тадбирда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими томонидан бир неча мактаб ўқувчиларига мактаб формалари топширилди.