Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Янгиқўрғон туманида йўқлов тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, туман "Нуронийлар" жамғармаси раиси Муҳаммадолим Дадабоевлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, исковотлик Топилди ота Мадраҳимов ҳамда поромонлик Муҳаммадиброхим ота Иномовлар  хонадонларида бўлиб, байрам билан муборакбод этдилар. Бундай хур кунларга етиб келишимизда уларнинг ҳиссалари улкан эканлигини таъкидладилар.

Бундан ташқари, туманнинг иқтисодий, ижтимоий ривожига ҳисса қўшган Қўқонбой Тошкентбоев, Муҳаммаджон Абдупаттоев каби  меҳнат фахрийларига ҳам "Нуронийлар" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан байрам совғаларини улашдилар.