Вазирлар Маҳкамасининг 670-сонли қарори асосида жойларда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.



Хусусан, мазкур қарор асосида Янгиқўрғон туманининг Чўнгбағиш маҳалласидаги 17-умумтаълим мактабида ҳам стадион барпо этилди.
200 млн.сўм маблағ эвазига бунёд этилган замонавий стадион маҳалла аҳолиси, айниқса ёшларнинг вақтини мазмунли ва фойда билан ўтказишга хизмат қилади.
Стадионнинг фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида сектор раҳбарлари иштирок этдилар.





