Мамлакатимизда ёшлар масаласи сиёсат даражасига кўтарилганки, уларнинг таълим олишлари, бандлиги, жамиятда ўз ўринларини топишлари учун Юртбошимиз бошчилигида катта эътибор қаратилмоқда.



Жорий йилнинг 28 август куни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселекторда таълим соҳасида амалга оширилажак ислоҳотлар бўйича вазифалар берилган эди.
Унга кўра эндиликда мактабларнинг юқори синф ўқувчилари хоҳишларига кўра олий таълимда ўқишни давом эттиришлари учун илм олишлари ёки касб-ҳунар ўрганишлари мумкин бўлади.
Бугун 31-умумтаълим мактабида Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда туман Ички ишлар бўлими, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими вакиллари, ота-оналар, 29, 47, 31, 62-умумтаълим мактаблари директорлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этдилар.
Унда туман раҳбари ҳоким-мактаб директори-ота-оналар ўртасида тузиладиган шартноманинг моҳияти, 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синф ўқувчилари учун молиявий саводхонлик дарслари жорий этилишини тушунтирди.
Шунингдек, йиғилишда Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, илм даргоҳларида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берилди.





